Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

وَهَـذَا لِسَانٌ عَرَبِيٌّ مُّبِينٌ
– „Бу эса очиқ-ойдин араб тилидадир“.                        [16:103]
Демак, бу Китоб араб тилидаги Китобдир. Модомики, араб тили мажозни ўз ичига олар экан, модомики, арабларнинг тилларида, гапириш услубларида мажоз ишлатилар экан, Қуръон ҳам шу тилда нозил бўлганидан кейин унда ҳам мажознинг бўлишини тан олмасдан бошқа илож йўқ. Бу бир жиҳатдан.
Иккинчи жиҳатдан Қуръон амалда шундай мажозни ўз ичига олганки, уни фақат саркаш, ўзини катта оладиган одамгина инкор қилиши мумкин. Масалан


يَجْعَلُونَ أَصْابِعَهُمْ فِي آذَانِهِم
– „бармоқларини қулоқларига тиқиб олишади“.             [2:19]
оятидаги бармоқ сўзининг ҳақиқий маъносини қўллаб бўлмайди. Уни фақат мажозий маънодагина қўллаш мумкин. Чунки, қулоққа бармоқнинг ҳаммасини тиқиб бўлмайди, бир учинигина тиқиш мумкин, холос.
Аллоҳ Таоло айтади:


وَاسْأَلِ الْقَرْيَةَ
– „шаҳардан сўра“.                                                           [12:82]
Бу мажоз. Чунки қишлоқнинг деворлари ва биноларидан эмас, унинг аҳолисидан савол сўралади. Яъни, қишлоқ аҳлидан сўра, деганидир.
Аллоҳ Таоло айтади:


فَسَالَتْ أَوْدِيَةٌ بِقَدَرِهَا
– „жилғалар тўлиб-тошиб оқиб“.                                  [13:17]
Бу ҳам мажоз. Чунки оққан водий яъни, ернинг ўйилиб қолган бир жойи эмас, ундаги сувлардир.
Аллоҳ Таоло айтади:


فَتَحْرِيرُ رَقَبَةٍ مُّؤْمِنَةٍ
– „Битта мўмина қулни озод қилиш“.                              [4:92]
Бу ҳам мажоз. Чунки бўйин эмас, мўмин қул – одам озод қилинади.
Аллоҳ Таоло айтади:
إِنِّي أَرَانِي أَعْصِرُ خَمْراً

– „Мен тушимда шароб тайёрлаётган эмишман“.      [12:36]
Бу ҳам мажоз. Чунки сиқилган нарса бу узумдир. Ароқ деган сўздан мурод узумдир. Яъни, лафзнинг ҳақиқий маъноси эмас, мажозий маъноси ирода қилиняпти.


Бундан бошқа кўп мисоллар борки, уларни Қуръонни онг ва тадаббур билан ўқиган киши инкор эта олмайди.

 

24-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204